qalampir.uz
Open in
urlscan Pro
5.252.195.94
Public Scan
URL:
https://qalampir.uz/news/tbc-bank-va-payme-metro-navigatsiyasining-yangilangan-tizimini-tak-dim-etdi-105206
Submission: On November 03 via api from ES — Scanned from ES
Submission: On November 03 via api from ES — Scanned from ES
Form analysis
2 forms found in the DOMGET /home/search
<form id="w0" class="flex_end_cen" action="/home/search" method="GET">
<input placeholder="Қидирув" type="text" name="q" value="">
</form>
GET /home/search
<form id="w0" class="flex_end_cen" action="/home/search" method="GET">
<input placeholder="Қидирув" type="text" name="q" value="">
</form>
Text Content
Курс UZS USD 12 780.09 5.75 EUR 13 889.40 40.74 RUB 131.67 -0.5 Ўз * Ўз * O'z * En 23°C Тошкент * Андижон * Бухоро * Фарғона * Жиззах * Наманган * Навоий * Қашқадарё * Қорақалпоғистон * Самарқанд * Сирдарё * Сурхондарё * Тошкент * Хоразм Ўз * Ўз * O'z * En USD 12 780.09 5.75 EUR 13 889.40 40.74 RUB 131.67 -0.5 23°C Тошкент * Андижон * Бухоро * Фарғона * Жиззах * Наманган * Навоий * Қашқадарё * Қорақалпоғистон * Самарқанд * Сирдарё * Сурхондарё * Тошкент * Хоразм ЖАМИЯТ 3-саҳифа Олам Маданият-санъат Интервью ФОЙДАЛИ Технология Саломатлик Бу қизиқ Бизнес Спорт Таҳлил Сайт хақида Бизнес Алоқа Архив * * Жамият * 3-саҳифа * Олам * Маданият-санъат * Интервью * * Фойдали * Технология * Саломатлик * Бу қизиқ * Бизнес * Спорт * Таҳлил TBC BANK ВА PAYME МЕТРО НАВИГАЦИЯСИНИНГ ЯНГИЛАНГАН ТИЗИМИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ Бизнес − 09 Август visibility2717 Янгиланган навигация элементлари Алишер Навоий ва Пахтакор бекатларига ўрнатилди. Ушбу лойиҳа транспорт тизимлари ва навигация ечимлари бўйича машҳур дизайнер Илья Бирман томонидан ишлаб чиқилган. Янги тизимда, асосан, метронинг кириш ва чиқиш жойларини рақамлаштириш ишлари олиб борилди. Тошкент метрополитени йўловчилари ҳар куни дуч келадиган муаммоларни бартараф қилиш учун ҳам навигацияни янгилаш зарурий ечим эди. Чунки, айниқса, чиқиш ва бошқа бекатга ўтиш ҳақида аниқ маълумотлар йўқлиги сабаб, эскирган кўрсаткич ва схемалар, кўплаб йиллар давомида янгиланмай, ўз самараси ҳамда қулайлигини йўқотганди. Инсонларнинг шаҳар бўйлаб осон ва қулай ҳаракатланишини таъминлаш учун TBC Bank ва Payme навигацияни янгилашга қарор қилди. > “Биз жамоамиз билан ҳар доим одамлар ҳаётини енгилроқ қилишга интиламиз. > Пойтахт метросининг янги ягона навигация дизайни – бизнинг шаҳар бўйлаб > кундалик саёҳатларни яхшилашга қўшган ҳиссамиздир, чунки қулай ва тушунарли > навигация – шаҳар ҳаётининг муҳим қисми. Умид қиламизки, бу ҳаракатни янада > қулайроқ қилади”, дея лойиҳанинг аҳамиятини изоҳлади TBC Bank ва Payme > маркетинг бўйича директори Нодира Шерматова. Метрополитеннинг янгиланган схемасини ишлаб чиқиш устида “Бюро Горбунов” арт-директори Илья Бирман бошчилигидаги TBC Bank ва Payme дизайнерлари жамоаси ишлади. Бу жамоа шу кунгача дунё миқёсида жамоат транспорти схемалари, сайтлар, иловалар ва навигация тизимларини лойиҳалаштириш билан шуғулланиб келмоқда. Навигация инфратузилманинг энг муҳим қисми ҳисобланади. Айниқса метрода йўналиш маълумотларини тақдим этиш учун навигация тўғри ишлаб чиқилган бўлиши жуда муҳим. Самарали навигация тизими одамларнинг йўналишларни яхшироқ тушунишларига ва жамоат транспортидан фойдаланувчилар сонини ошишига ёрдам беради. Яхши навигация – шаҳар учун мустаҳкам пойдевор ҳисобланади. Янгиланган навигацияда ҳам асосий тамойил шаҳардаги ҳаракатни енгиллаштириш ҳамда қулайлаштиришдан иборат эди. Бу тизим метро бекатларидаги архитектуравий кўринишга мос, интуитив тушунишга осон элементлар асосида ишлаб чиқилди. Шу билан бирга, навигация тизими метрополитен график дизайнининг муҳим элементи ҳисобланади. Белгилар ва кўрсаткичлар доим йўловчилар кўз олдида бўлиши сабабли, улар кўзни қувонтириши ва станцияларга кўрк қўшиши ҳам лозим. Шунинг учун, дизайнда “мантиқ” ҳамда “эстетика” бирдек ишлайдиган ечимларни топиш муҳим эди. Тошкент метрополитени учун шаҳарнинг ўзига хос маданиятини акс эттирувчи махсус график тил ишлаб чиқилди. Айрим график элементларда аркалар, гумбазлар ва эшиклар безагида ишлатиладиган анъанавий нақшлардан фойдаланилди. Янги тизимда кириш ва чиқиш нуқталари аниқ рақамларда кўрсатилди. Тошкент архитектураси ва маданий хусусиятларига мос схемалар ва кўрсаткичлар танланди, шунингдек, ҳар бир метрополитен линиясини ўз рангида белгиловчи янги ранг тизими жорий этилди. Рақамлаштириш бутун ўтиш бекати марказини қамраб олади: масалан, Пахтакор — Алишер Навоий бекатида чиқишлар 1 дан 7 гача рақамланди. Чиқиш жойлари шаҳар марказига (Амир Темур ҳайкали) йўналтирилган соат милидан бошлаб рақамланади. Рақамлаштириш сабабли энди йўловчилар тезда керакли чиқиш йўлини топишлари, қаерга қайси тарафдан боришни осонгина тушунишлари мумкин. Бундан ташқари, линия схемаларидан тортиб энг кичик белгиларгача ягона ранг тизими қўлланилади. Биринчи 3 та линия одатдаги рангларини сақлаб қолди — қизил, кўк ва яшил, тўртинчи линия эса олтин рангни олди. Линиянинг пиктограммалари ва рақам белгилари анъанавий ўзбек саккиз қиррали юлдузи ва пахта тасвирига ишора қилади. Шрифтни танлашда ифодалилик, Тошкентнинг ўзига хослиги ва ёзувлар ўқишга қулай бўлиши ҳисобга олинди. > “Шаҳар навигацияси ва айниқса метрополитен навигацияси — мураккаб ва қизиқарли > иш. Бир томондан, белгилар ва схемаларнинг тўғридан-тўғри функционал > вазифалари бор: одамлар касса қаерда эканлиги, қайси поезд қаерга юриши ва > қанча станция қолганлигини билишлари керак. Бошқа томондан, эмоционал ҳолат > ҳам бор: ҳар қандай одам, айниқса ер остида ўзини йўқотиб қўйганини ҳис қилиши > ёқимсиз, шунинг учун навигация ғамхўрлик, пухта ўйланганлик ва тартиб > туйғусини яратиши керак. Бундан ташқари, кўрсаткичлар бекатлар кўринишини > бузмаслиги, бекат архитектураси билан баҳслашмасдан, аксинча, уларни безаши ва > бойитиши муҳим. Бу майда пиктограммалардан тортиб, элементларнинг шаклигача > бўлган барча нарсаларнинг дизайнига таъсир қилади. Ҳозир биз бутун метро > пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун тушунарли ҳамда қулай бўлиши учун зарур > бўлганда такомиллаштириш киритишга тўлиқ тайёр ҳолда биринчи қадамни > қўймоқдамиз”, дейди Илья Бирман. Навигациялар дизайни йўловчилар фикридан келиб чиқиб, янада такомиллаштирилиши режалаштирилган. Сиз ҳам бу борадаги фикрларингизни ушбу ҳаволага кириб, қолдиришингиз мумкин. -------------------------------------------------------------------------------- Мақола муаллифи МАРКЕТИНГ Теглар Баҳолаганлар 0 Рейтинг 3 Мақолага баҳо беринг 5 stars 4 stars 3 stars 2 stars 1 stars Дўстларингиз билан улашинг online_predictionLive Барчасиcall_made Бухорода соддадил аёлни офат кутаётганини айтиб тилла тақинчоқларини “ухлатиб” кетишди. 02 Ноябрь Туркман фаоллари АҚШда норозилик акцияси ўтказди. 02 Ноябрь Горбачевнинг лимузини Дубайда сотувга қўйилди. 02 Ноябрь Олтинкўлда ўқувчиларни калтаклаган 38-мактаб директори ишдан олинди. 02 Ноябрь 2024 йил сўзи сифатида “брат” танлади. 02 Ноябрь Тожикистонда мезозой даврига оид топилма топилди. 02 Ноябрь Афғонистон очлик инқирозига учраган 20 давлатдан бири экани маълум қилинди. 02 Ноябрь Исроил ҳужумлари оқибатида Ливанда вафот этганлар сони 3 мингга яқинлашди. 02 Ноябрь ТРЕНДДАГИЛАР Вазир Қўчқоров қизини дабдаба билан турмушга берди (видео) visibility 83990 01 Ноябрь Андижонда 1 ёшли қиз ҳожатхонага тушиб кетди visibility 31399 01 Ноябрь Озодбек Назарбеков вазирликдан кетдими? visibility 30621 31 Октябрь “Падарингга лаънат, ҳароми”. Боёвутнинг сўконғич ҳокими фермерга куч ишлатди (видео) visibility 23150 01 Ноябрь Ҳилола Умарова вазирликдан кетдими? visibility 22487 31 Октябрь arrow_upward Сайт хақида Бизнес Алоқа Архив QALAMPIR.UZ. Веб-сайт ОАВ сифатида 2018 йил 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан 1089 рақам билан рўйхатга олинган. Муассис: “QALAMPIR” МЧЖ. Таҳририят манзили: Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси, 88-уй. Электрон манзил: info@qalampir.uz © Copyright 2024 Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади. Reklama